Аналитика ва статистика

Чоп этиш версияси

Компаниянинг 2022 йил якуни бўйича стратегик ва бизнес-режалари ижроси тўғрисидаги маълумотлар

“Ўзбекинвест” компанияси 2022 йилдаги фаолиятининг якунларига кўра, Ўзбекистон суғурта бозорида етакчи ўринни сақлабгина қолмай, балки янада мустаҳкамлаб, 931 миллиард сўм суғурта мукофотларининг ялпи йиғилишини таъминлади ҳамда 2021 йил якунига нисбатан ҳажмларни 242 фоизга ўсишига эришди.

2017 йилдан 2022 йилгача бўлган давр мобайнида йиғилган мукофотлар миқдори 9 баробарга ошди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг экспорт фаолиятини суғурта ҳимояси билан таъминлаш бўйича қарорларида акс эттирилган компания олдигаги вазифалар ижроси доирасида 2022 йилда “Ўзбекинвест” томонидан миллий товар ва хизматлар экспортчиларига 2,1 миллиард АҚШ доллари миқдорида суғурта ҳимояси тақдим этилди, бу эса республиканинг нохомашё экспортида ҳимоясининг 32 фоизини ташкил этди.

2022 йил кўрсаткичлари кескин ўсишининг асосий сабаби – компаниянинг халқаро суғурта ва қайта суғурталаш бозорларида суғурта операцияларининг жадал ва барқарор ривожланиши бўлди, шу боис 2022 йил якунларига кўра қайта суғурта мукофотларининг хажми 54 миллион АҚШ долларини ташкил этди, бу эса 2021 йилги ушбу кўрсаткичдан 3 баробар кўпдир. Натижада 2022 йилда компаниянинг жами суғурта портфелидаги хизматлар экспортининг улуши 2017 йилдаги 0,5 фоиздан 65 фоизгача ошди.

Allianz SE (Германия), Zurich Insurance Group (Швейцария), Tokio Marine (Япония), AXA (Франция), People Insurance Company of China (Хитой), Korean Reinsurance Company (Жанубий Корея), Marsh (АҚШ), Willis, AON ва UIB (Буюк Британия) каби етакчи халқаро трансмиллий суғурта ва қайта суғурталаш компаниялари ва брокерлари билан биргаликда ишлашни йўлга қўйилиши натижасида “Ўзбекинвест” ҳамкор мамлакатлар географиясини кенгайтирди. Бугунги кунда “Ўзбекинвест” компаниясининг қайта суғурталаш ҳимояси дунёнинг 118 та давлатида қабул қилинмоқда.

Республика иқтисодиётининг ривожланиш тенденцияларидан келиб чиққан ҳолда, 2022 йилда компания ҳудудларда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларнинг суғурта ҳимоясини таъминлаш доирасида жадал ўсишни таъминлади. 2022 йилда суғурта мукофотларининг йиғими 42,2 миллиард сўмни ташкил этиб, 2021 йил якунларига нисбатан 132 фоизга ўсишига эришди.

Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ҳудудларида суғурта фаолиятини янада фаол ривожлантириш орқали компания суғурта мукофотлари йиғимини 2021 йилга нисбатан 130 фоизга ўсиш билан 11,9 миллиард сўмни ташкил этди. Шунингдек, 2022 йилда кичик ва ўрта бизнес субъектларини суғурталаш фаолияти бўйича 35,9 миллиард сўм суғурта мукофотлари йиғими амалга оширилди.

Жисмоний шахсларни суғурталаш сегментида эса 2021 йил якунларига нисбатан 124 фоиз ўсиш билан 63,4 миллиард сўм миқдорида суғурта мукофотлари йиғилди.

Бунда компаниянинг 14 та филиал, 214 та суғурта бўлими ҳамда 2000 дан ортиқ суғурта агентларидан ташкил топган ривожланган ҳудудий тармоғи катта ҳисса қўшди.